French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Судьялар олий кенгаши яна танлов эълон қилди
08:55 / 2020-09-03

Судьяларни лавозимга тайинлаш бўйича аввал танлов эълон қилиниб, талабгорлар очиқ имтиҳон асосида танлаб олинмоқда.


Судьялар олий кенгаши тизимида очиқлик, шаффофликни таъминлашга эътибор кучайтирилди. Судьяларни лавозимга тайинлаш бўйича аввал танлов эълон қилиниб, талабгорлар очиқ имтиҳон асосида танлаб олинмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган танловларни оммавий ахборот воситалари ходимлари кузатиб бориши учун барча шароитлар таъминланди. Эндиликда кенгашнинг ўзида мавжуд бўлган бўш иш ўринларини тўлдириш ҳам шундай тартибда амалга оширилади.

Судьялар олий кенгаши бўш бўлган ижро аппаратининг бўлим мудири лавозимига танлов эълон қилди. Бу ҳақда кенгашнинг оммавий ахборот воситалар билан алоқалар шўъбаси маълум қилмоқда.

Танловда олий юридик маълумотга ва юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган, чет тилларини (рус ва инглиз) мукаммал биладиган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлардан Судьялар олий кенгашининг omk-kotibiyat@mail.ru электрон почтаси орқали ёхуд кенгашнинг бевосита ўзига ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда) юборишлари сўралади.

Номзодлардан аризага илова тариқасида ёки суҳбатга келганда қўйидаги ҳужжатлар тақдим этиши тавсия қилинади: олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом; паспорт нусхаси; меҳнат дафтарчасининг нусхаси.

Аризалар 2020 йил 7 сентябрь кунига қадар қабул қилинади. Танлов суҳбат тарзида ўтказилади.