Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялик нафақат шараф, балки катта масъулият ҳамдир
19:39 / 2025-04-14

Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган судьялар билан очиқ мулоқот ўтказди. Тадбирга судьяларнинг оила аъзолари ҳам таклиф этилди.

Дастлаб Судьялар олий кенгаши томонидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди ва унда коррупциянинг сабаб ва оқибатлари кўрсатиб берилди. Порахўрлик, коррупция билан қўлга тушиб, айни пайтда жазо муддатини ўтаётган собиқ судьяларнинг афсус-надоматлари, пушаймонлиги, оила соғинчи ҳақидаги фикрлари залда ҳозир бўлганларга ўзгача таъсир қилди. 

Судьялар олий кенгаши раисининг расмийликдан йироқ, дўстона, лекин очиқ ва аччиқ, юракдан чиққан гапларини судьялар ва уларнинг оила аъзолари қўллаб-қувватладилар.

Таъкидландики, судларнинг мустақиллигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилаётган эътибор судьяларга улкан масъулият юклайди. Бундай масъулият судьядан қатъият, қасамёдга содиқлик ва ҳалолликни талаб этади.

Очиқ мулоқотда судьяларга одоб кодекси талабларига қатъий амал қилишлари лозимлиги ва судья интизомсизликка йўл қўймаслиги шартлиги уқтирилди.

Одил судлов билан боғлиқ фаолиятга турли аралашувларнинг олдини олиш, тизимда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини янада ошириш, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда, шунингдек, фахрийлар, тажрибали судьялар сўзга чиқиб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири