Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьяларнинг оила аъзолари учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди
11:20 / 2022-10-14

Хоразм вилоят судлари томонидан «Огоҳий» номидаги мусиқали драма театрида вилоятдаги барча судьялар, суд ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга судьялардан форма ва галстуксиз, асосийси ҳамма оила аъзолари билан бирга келиши таклиф этилди.

Вилоят суди раиси ва суд фахрийлари судьяларнинг ота-оналари, рафиқаларига судьялик масъулиятидан тортиб, уларнинг касби қанчалик машаққатли шу билан бирга шарафли эканлигини яна бир бор тушунтиришди. Кейин эса шу санада туғилган судьялар ва уларнинг оила аъзоларига вилоят суди жамоасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбирга алоҳида файз бағишлаб турган суд фахрийларига ҳам шогирдларнинг алоҳида эҳтироми кўрсатилди.

Маданий-маърифий тадбирнинг асосий қисми бошланиб, ҳамманинг диққати театр саҳнасига қаратилди. Маҳоратли актёрлар жамоаси томонидан судьялар оиласи учун махсус «Жалолиддин Мангуберди» спектакли қўйиб берилди. Қисқа вақт ичида буюк шох ва саркарданинг ватанга бўлган муҳаббати, юрт ҳимояси йўлидаги жанглари томошабин кўз олдида гавдаланди.

Театрнинг узвий давоми сифатида судья ва уларнинг оила аъзолари учун Жалолиддин Мангуберди ҳайкали жойлашган хиёбонга саёҳат ташкил этилди. Иштирокчилар яқинда фойдаланишга топширилган хиёбонни сайр қилиб, ҳайкалга ҳурмат бажо келтиришди.

Бунёдбек Хусинов,

Хоразм вилоят судининг

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

ЎзА