Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар учун қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди
17:50 / 2022-05-24

Андижон вилояти судида иқтисодий суд судьялари учун қисқа муддатли, махсус малака ошириш ўқув курси ташкил этилди.

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан ўтказилган курсда қурилиш пудрати, суғурта ва лизинг шартномаларидан келиб чиқадиган низоларга доир жиҳатлар муҳокама қилинди.

Ўқув курси машғулотларида судлар томонидан ишларни кўриб чиқиш жараёнида қонун ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўлланилиши одил судловни амалга оширишдаги энг муҳим жиҳатлардан ҳисобланиши, шу боис ҳам айни масалада Олий суд Пленумининг қарорлари қабул қилиниб, қонунларни амалиётда қўллаш борасида зарур тушунтиришлар бериб борилаётгани таъкидланди. Соҳа вакилларининг билим ва малакасини оширишга қаратилган семинар, ўқув курслари ўтказилиши сифатли ҳамда барқарор қонуний суд ҳужжатлари қабул қилинишида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.

[gallery-7240]

Тадбирда мутахассисларнинг қурилиш пудрати шартномалари ҳамда суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда судлар томонидан қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти юзасидан маърузалар қилинди.

Мулоқотларда судьяларнинг кун тартибига қўйилган мавзулар билан боғлиқ, шунингдек, амалиётда юзага келаётган саволларига мутахассислар томонидан  атрофлича жавоб қайтарилди.

Ташкил этилган ўқув курси судьяларнинг мавзу йўналишига оид билим, малака ва амалий кўникмаларини янада бойитишга хизмат қилди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат),ЎзА