Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати баёнот берди
11:42 / 2022-02-09

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати томонидан лавозимидан озод этилган, шунингдек, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган судьялар интизомий жавобгарликка ҳақида мунтазам ахборот бериб келинмоқда.

Тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек судьялар масъулиятини янада ошириш мақсадида берилаётган ахборотлар қатор оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқдалар кенг ёритилмоқда, бунинг учун  миннатдормиз, албатта. 
Шу баробарида айрим электрон-нашрлар, «Телеграм» мессенжеридаги каналларда Кенгаш ахбороти нотўғри ёки бир томонлама талқин қилиниб, фалон ишни кўрган фалончи судья интизомий жавобгарликка тортилди, мазмунида материаллар эълон қилиниш ҳолатлари учрамоқда. 

Бундай чиқишлар оммада Кенгаш ахборотида номи зикр этилган судьялар гўёки аниқ (жиноят, фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий) ишни кўришдаги хато ва камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилгандай тасаввур уйғотиши эҳтимолини юзага келтираётир. Ваҳоланки, ижтимоий тармоқлардаги мақолалар ўрганилганда, уларда тилга олинган аниқ ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари қонуний кучда экани ойдинлашмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Кенгаш ахборотида исми-шарифи келтирилган судьяларнинг аксарияти қабул қилган суд ҳужжатлари қонунийлигига таъсир кўрсатмайдиган бошқа сабаб кўра, масалан, Судьялик одоби кодекси талабларини бузгани ёки ишни ташкил этишда муайян камчиликларга йўл қўйгани боис интизомий жазога тортилганини таъкид этамиз.

Суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, шунингдек, уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун хулоса бериш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш Судьялар олий кенгашининг  асосий вазифаларидан ҳисобланади. 
Шунингдек, судьялар дахлсизлигини бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятини бирон-бир тарзда аралашувдан самарали ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш ҳам Кенгашнинг устувор вазифалари сирасига киради. Судьянинг шахси дахлсиз бўлиб,  ҳурматсизлик қилиш ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилишига сабаб бўлиши мумкин.

Баён этилганларга кўра, Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ҳурматли журналист ва блогерлардан очиқликни теран тушунган ҳолда берилаётган ахборотларни бир томонлама ёки нотўғри талқин ва суиистеъмол қилмасликка чақиради.

                                                                 ЎзА