Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг жорий йил 27-28 август кунлари бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда бир қатор номзодлар судьялик лавозимида бўлишнинг илк даврига ҳамда янги ваколат муддати даврига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг жорий йил 27-28 август кунлари бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда бир қатор номзодлар судьялик лавозимида бўлишнинг илк даврига ҳамда янги ваколат муддати даврига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбасидан маълум қилишларича, “Судлар тўғрисида”ги ва “Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддаларига асосан Судьялар олий кенгашининг 2020 йил 28 августдаги қарори билан қуйидагилар:
Аъзам Азизович Арипов - биринчи беш йил муддатга Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Зулфия Алишеровна Нуралиева - биринчи беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Музаффар Жуманазарович Холлиев - биринчи беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Нигорахон Ибрагимовна Мирзакаримова - биринчи беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Рустамжон Мухҳммадович Бойқораев - биринчи беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Шуҳратжон Шавкатжонович Қурбонов - биринчи беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани судининг раиси лавозимига;
Ғайрат Каримберганович Матякубов - биринчи беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Алишер Раҳматович Холбоев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Асака тумани судининг судьяси лавозимига;
Шерзодбек Алишерович Ахунбаев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Элёржон Анорбоевич Исмоилов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинландилар.