Судьялар олий кенгаши бир гуруҳ судьяларни шундай тартибда навбатдаги муддатга тайинлади.
Судьялар олий кенгаши бир гуруҳ судьяларни шундай тартибда навбатдаги муддатга тайинлади.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда беш йил ва ундан ортиқ муддат фаолият кўрсатиб, ваколати ниҳоясига етган судьяларни навбатдаги муддатга тайинлашга доир ҳамда кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг 2020 йилнинг 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тизим олдига қўйилган вазифалар ижроси хусусида сўз борди.
Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Президент қарори билан махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича қилинадиган ишлар ҳақида тўхталди.
Маълумки, тизим фаолияти очиқлик мезонига асосланмас экан, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш масаласида амалга оширилаётган ишларга соя тушаверади. Айни пайтда Судьялар олий кенгаши томонидан ушбу вазифалар ижросини ўз вақтида ва ҳар томонлама сифатли таъминлаш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилди.
Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимига бугунги кун талабларига жавоб берадиган, холис, адолатли, қонуний қарорлар қабул қилиш лаёқатига, мустақил фикрига эга бўлган, бир сўз билан айтганда, юксак масъулиятли лавозимга ҳар томонлама муносиб номзодларни тайинлаш борасида очиқлик ва шаффофликка алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Хусусан, илк марта бўш судьялик ўринлари учун ҳудудлар кесимида танлов ўтказилиши оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинди ва кенгаш йиғилишларида журналистлар иштирок этиб, жараённи бевосита кузатиш имконига эга бўлди.
Шунингдек, жамоатчилик вакилларига ҳамда судьялик лавозимига номзодларга танлов жараёнларини тўғридан-тўғри онлайн кузатиб бориш, инсон омили аралашмаган ҳолда саволларни электрон танлаш имкони яратилмоқда. Шу орқали номзоднинг билимига тўғри ва холис баҳо берилишида пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай асоссиз шубҳа ва гумонларни мутлақо истисно этиш билан бирга, номзодларнинг ўзлари ҳам бошқа номзодларнинг жавобларини тўғридан-тўғри кузатиб туриб, қайси номзод қандай жавоб бераётганлигини билиш имкони яратилди.
Шу билан бирга, юртимизнинг узоқ ҳудудларида яшовчи номзодларни пандемия шароитида ортиқча овора қилмаслик мақсадида, судьяликка номзодларга ўз ҳудудларидан туриб видеоконференцалоқа орқали онлайн тарзда танлов жараёнида иштирок этиш амалиёти ҳам йўлга қўйилди. Ҳар бир номзод бўйича натижалар Судьялар олий кенгаши томонидан шу жойнинг ўзида жамоатчилик гувоҳлигида эълон қилинмоқда.
Йиғилишда беш йил ва ундан кўп муддат судья сифатида фаолият юритиб, муддати тугаган судьялар орасидан 14 нафари навбатдаги судьялик ваколати муддатига муносиб, деб топилди.
Судьялар олий кенгашининг 2020 йил 10 сентябрдаги қарори билан қуйидагилар:
Азиз Абдукаимович Бўриев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Алишер Жовлиевич Бердиев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани судининг судьяси лавозимига;
Бахтиёр Ҳайдарович Мадаминов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Бузрукхон Жамолхонович Аброров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг судьяси лавозимига;
Ваҳоб Қамбардинович Аскаров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Самарқанд вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Зайниддин Суюнович Тўраев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани судининг раиси лавозимига;
Исломжон Олимович Ҳамроев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Камол Таштемирович Намозов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманлараро судининг раиси лавозимига;
Марат Анварович Эргашев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани судининг раиси лавозимига;
Одилбек Турсунович Хазратқулов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Ойбек Анваржонович Мирсодиқов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Боғдод тумани судининг раиси лавозимига;
Соли Муродович Қурбанов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Фарғона вилояти Фарғона шаҳар маъмурий судининг раиси лавозимига;
Турғунбой Суннатович Қаҳҳоров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Хуршид Фарҳодович Турсунов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Навоий вилояти Учқудуқ тумани иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинландилар.
Шунингдек, кенгаш қарори билан 2 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.