Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги, айрим судьяларни эса ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама этилди.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизматидан хабар беришларича, очиқ танлов шаклида ўтган тайинловларга доир муҳокамалар якунига етиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Абдуллаев Хайрулло Ғайбуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Ромитан туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Зоиров Нурмурод Туймуродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти Ромитан туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Инамов Авазбек Анварович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Якубхўжаев Жаҳонгир Умархўжаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Назирбеков Аҳмаджон Салимжонович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Турдибеков Азизбек Турдибекович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мирзаев Умиджон Сайдаҳмадович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Тошпўлотов Мансур Акрамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Акрамова Жамиля Сайфиевна – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Давлатов Баҳодир Худайберганович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Шарипов Дилшод Сабурович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Арзиев Акмал Туропович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти Ғузор туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Мирмақсудов Миркомил Содиқович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари:
Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Юсупов Баҳодиржон Кодиржaнович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Сатвалдиев Бегзод Одилжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти Асака туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Туранов Қаҳрамон Холназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Хурсанов Бекзод Мелихурамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Ғуломов Шуҳрат Мамашарипович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Хўжакулов Нодирбек Серабович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига тайинланди.
***
Навоий вилояти Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Ражабов ёзма аризасига биноан лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
ЎзА