Судьялар корпусида бир қатор тайинловлар амалга оширилди ва қонунбузарлик устида ушланган айрим судьяларнинг ваколати тугатилди.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, очиқ танлов шаклида ўтган кенгаш йиғилишида ваколати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айримларини ваколати муддатига қайта тайинлаш масалалари кўриб чиқилди.
Судьялар олий кенгаши қарорига кўра:
Алиев Умиджон Ҳакимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Обидинов Ғиёсиддин Низомидинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Исомиддинов Хуршидбек Қобилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг раиси лавозимига;
Усанов Ғайрат Норқўзиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси лавозимига;
Болтаев Музаффар Исмоилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Аюбжонов Нозимжон Маҳаммадаминович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Риштон тумани судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Ҳайдаров Ўткур Муҳаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Муҳамедов Санжар Хайдаралиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Пискент тумани судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Имомов Аҳроржон Анварович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Омонов Музаффар Нормуродович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом тумани судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
***
Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Туланов Махаматиброхим Азимовичнинг судьялик лавозимида бўлишининг энг юқори ёши 2026 йил 1 апрелгача узайтирилди.
***
Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судьяси Ш.А.ни Жиноят кодексининг 168- , 28/211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси ҳам кенгашда муҳокама қилинди.
Кенгаш хулосаси билан Ш.А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.
***
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси А.Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномасига асосан кенгаш хулосаси билан А.Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилиб, унинг судьялик ваколати тўхтатилган эди.
Мазкур масалада тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмади.
Н.Абдураимова, ЎзА