Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судялар иштирокида тарғибот тадбири
12:36 / 2023-05-25

Қашқадарё вилояти судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар мазмунини аҳоли ўртасида кенг ёритиш мақсадида Касби тумани Майманоқ маҳалла фуқаролар йиғинида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов ва бошқалар суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, кенг қамровли ўзгаришлар, мамлакатимизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суд тизимида одил судлов самарадорлигини ошириш, шу орқали халқимизнинг судларга бўлган қатъий ишончини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, учрашув давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятимизда оилани мустаҳкамлаш, уни асраб-авайлаш ва дахлсизлигини таъминлаш ҳамда ажрашишларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш муҳим масалалардан эканлиги таъкидланди.  

 

Ўлмас Баротов, ЎзА.