Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар бир кунда нечта ишни кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда? (+видео)
22:30 / 2024-02-08

2023 йил давомида кўриб чиқилган суд ишларида жами 152 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилгани маълум қилинди. 2 193 ҳолатда тергов органлари томонидан қўйилган асоссиз моддалар айбловдан чиқариб ташланган. Бу бўйича маълумотлар 7 февраль куни Тошкент шаҳар судида, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.

Таъкидланишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 11156 нафар шахсга нисбатан 9231 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. 

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан эса жами 163287 та ишлар ҳал қилиниб, бу кўрсаткич республика судларида кўрилган жами ишларнинг 17.3 фоизини ташкил этган. Таҳлилларга кўра, ҳал этилган 69749 та ишлар сони 2022 йилдагига нисбатан 17710 тага камайган, суд буйруқлари тартибида ҳал қилинган аризалар эса 52795 тага ошган. Тошкент шаҳар иқтисодий судларига келиб тушган жами 88 861 та даъво аризаси ва аризалардан 79 265 таси иш юритишга қабул қилиниб, 79 073 таси кўриб чиқилган. 67 772 таси бўйича даъво талаби қаноатлантирилган, 8 033 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. 

Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 498 тага ёки 15,3 фоизга кўпайган. Бу одил судловни амалга оширишдаги бир йил ичида эришилган жуда катта кўрсаткич. Ҳар бир кўрилаётган ишнинг ортида эса бир инсоннинг тақдири ва унинг ҳуқуқий манфаатлари туради. Биргина суд ишида ишга доир юзлаб далил ҳужжатлар бўлиши мумкин ва ушбу ҳужжатларнинг барчасини ўрганиб чиқиб, одил судловни амалга ошириш тақозо этилади. 

Қизиқ, Судьялар бир йил ичида шунча ишни кўриб чиқишга қандай улгуришмоқда? Аниқроғи, бугун бир Судьянинг график бўйича бир кунда нечта ишни кўриб чиқишига тўғри келмоқда? 

ЎзА мухбирининг шу мазмундаги саволи юзасидан Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У.Алмамедов “Судьяларнинг иш юкламаси дарҳақиқат кам эмаслиги, ҳар бир судларда минглаб, ўн минглаб ишлар кўрилаётгани”ни билдирди. 

“Биз шу касбни танлаганмиз, профессионал фаолиятимиз шундан иборат. Албатта ўзимизнинг иш режамизни шунга мослаб, имкон даражасида процессуал муддатларда, белгиланган чегарада кўриб чиқишга мажбурмиз. Шуни ўйлайманки, одил судловни имкон даражасида амалга ошириб келяпмиз” дея умумий жавоб билан кифояланди у. 

Бироқ, Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси бугун Судьяларнинг бир кунда нечта ишни кўриб чиқишларига тўғри келаётганини бўйича графикни очиқламади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/9R6q_8vZ5N0" title="Sudyalar bir kunda nechta ishni koʻrib chiqishga majbur boʻlmoqda?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, А.Алижонов, ЎзА