Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судья ва суд ходимлари ҳам ҳашарда фаол иштирок этишди
13:33 / 2025-08-23

Юртимизда “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Навоий вилояти судлари жамоаси ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Ҳашар – халқимизнинг энг хайрли ва эзгу амалларидан бири саналади. Зотан, айнан ҳашар йўли билан амалга оширилган кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва тозалик ишлари боис шаҳару қишлоқларимиз ўзгача чирой ва тароват касб этади.

Бугун эрта тонгдан судья ва суд ходимлари ҳам озодалик ва поклик тадбирларида иштирок этиб, юртимиз ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдилар.  

Ҳашар давомида судлар биноси ҳудуди, ён-атрофи ва ҳовлиси, ариқлар, кўча ва йўлаклар тозаланиб, мавжуд дарахт кўчатлари оқланди ва тартибга келтирилди. Хизмат хоналарида санитария-гигиеник ишлари амалга оширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири