Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судья ва суд ходимлари баҳслашди
15:20 / 2023-10-31

Фармон ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилганининг 100 йиллиги олдидан Хоразм вилоят судлари судьялари ва суд ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, стол теннис, минифутбол ва шашка турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.  

Мусобақада Хоразм вилоят судлари ҳамда вилоят маъмурий суди судья ва ходимлари иштирок этди.

Қизғин ўтган мусобақаларда шахмат бўйича 1-ўринни вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Рашид Сопоев, 2-ўринни вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Иззат Хўжаев ҳамда 3-ўринни фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси Бобур Абдуллаев қўлга киритди.  

Стол тенниси мусобақаси бўйича  1-ўринга жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси Элёр Бобожанов, 2-ўринга вилоят маъмурий суди судьяси Хурсанд Хўжаев, 3-ўринга жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси Дилшод Наимов сазовор бўлди.  

Аёллар ўртасида ўтказилган шашка мусобақасида 1-ўринни Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси Нилуфар Аллаберганова, 2-ўринни вилоят судининг архив мудири Раъно Атажанова ва 3-ўринни вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Шаҳноза Қурбанниязова эгаллади.  

Минифутбол бўйича суд терма жамоалари ўртасидаги муросасиз баҳсларда 1-ўринни вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жамоаси, 2-ўринни вилоят судининг фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари жамоаси, 3-ўринни Қўшкўпир, Хива, Шовот туманлари ва Хива шаҳар судлари терма жамоаси қўлга киритди.  

Мусобақа якунида ғолибларга вилоят суди раиси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Аҳмаджон Шокиров,  

ЎзА мухбири