Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судья ва эксперт ҳамкорлиги – адолатли ҳукм гарови
12:07 / 2025-10-13

Жиззах вилоятининг маъмурий суди биносида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номли Республика суд-экспертиза маркази Жиззах вилоят бўлимининг экспертлари иштирокида судьялар учун амалий семинар ташкил этилди.

Семинарни вилоят маъмурий суди раиси Сарварбек Раҳмонов олиб борди. У ўз сўзида суд-экспертиза жараёнида судьялар ва экспертлар ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

– Судья ва экспертлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик суд-ҳуқуқ тизимининг асосий тамойили саналади. Бундай амалий тадбирлар назарий билимлар билан амалиётни уйғунлаштиришга ёрдам беради, шу билан бирга судлов тизимининг самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Суд жараёнида аниқ ва мақсадга мувофиқ саволлар шакллантирилса, экспертиза хулосалари ҳам ишончли ва холис бўлади, – деди суд раиси.

Тадбирда эътироф этилган муаммолардан бири – экспертиза тайинлаш жараёнида судьялар томонидан саволларнинг аниқ ва мақсадга мувофиқ шакллантирилмаслиги бўлди. Бу эса экспертиза хулосаларида хатоларга, суд ишлари муддатининг чўзилиши ва баъзан қайта экспертиза тайинланишига сабаб бўлади. Шу боис, саволларни аниқ ва тўғри тарзда шакллантириш муҳим омил ҳисобланади.

Семинар давомида экспертлар слайдлар орқали суд экспертизасининг турлари, уларнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий асослари ва ўтказиш муддатлари ҳақида атрофлича маълумот беришди.

Шунингдек, судьялар ва экспертлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда амалиётдаги тушунмовчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари юзасидан фикр алмашилди.

– Бундай семинарлар нафақат судья ва экспертлар ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди, балки суд-ҳуқуқ тизимида шаффофлик, адолат ва холислик тамойилларини ҳам таъминлашга хизмат қилади. Биз фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда шунга алоҳида эътибор қаратамиз, – дея таъкидлади С.Раҳмонов.

А.Қаюмов, 

Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА