Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан чиқарилган тақдимнома “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Жиззах филиали ходимлари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши кураш миллий кенгашининг йиғилишида Президентимиз суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишда судлар томонидан чиқарилган тақдимнома, хусусий ажримларнинг таъсирчанлигини оширишга алоҳида тўхталган эди.
Йиғилишда судлар томонидан юборилаётган ёзма хат-хабарларни манзилларга белгиланган муддатларда етказиш ҳамда уларни тегишли фуқаролар олгани тўғрисидаги маълумотлар судларга белгиланган муддатларда қайтарилишини таъминлаш самарадорлигини ошириш ва бу борада зарур чора-тадбирларни белгилаш масалалари ҳақида гап борди.
Муҳокама якунида келгусида тақдимномада қайд этилган хато ва камчиликлар юзасидан шаҳар, туман почта бўлимлари томонидан хато ва камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чоралар белгилаб олинди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),
ЎзА