Уларнинг қанчаси қаноатлантирилди, қанчаси рад этилди? Бу саволларга Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов жавоб берди:
– 2023 йилда 460 минг 308 фуқаролик иши кўриб чиқилди. Тамомланган фуқаролик ишлардан 158 минг 548 таси битимлар билан боғлиқ, 63 минг 625 таси никоҳдан ажратишга оид бўлди.
18 мингдан зиёди уй-жой муносабатлари, 13 минг 746 таси меҳнат низолари билан боғлиқ. 5 минг 786 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 3 минг 387 таси оталикни белгилашга оид ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилди.
Кўриб чиқилган ишлардан 343 минг 156 таси бўйича талаблар қаноатлантирилди. 52 минг 707 таси бўйича талабларни қаноатлантириш рад қилинди. 57 минг 92 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 7 минг 353 таси бўйича ишни юритиш тугатилди.
Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 34 минг 635 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилди (никоҳлар бекор қилинди), қарийб 21 мингтаси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган). 5 минг 434 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 минг 584 даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 3,6 триллион cўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 483 минг 617 суд буйруғи чиқарилди. Булар вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқаларни ташкил этди.
3 минг 269 та ишга тиклашга доир кўриб тамомланган ишларнинг 1 минг 704 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилди. 940 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилди. 534 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 91 даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.
Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 15 минг 162 фуқаролик иши кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 1 минг 811 қарор бекор қилиниб, 998 та суд қарори ўзгартирилди.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 3 минг 665 фуқаролик иши кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 486 қарор бекор қилиниб, 164 суд қарори ўзгартирилди.
Шунингдек, кассация инстанциясида 65 та фуқаролик иши такроран кўриб чиқилди. 42 суд қарори бекор қилиниб, 4 таси ўзгартирилди.
Н.Абдураимова, ЎзА