Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судларда ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлиги янада оширилади
09:49 / 2026-02-19

Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан иқтисодий ва маъмурий судларда ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада оширишга доир янгича тартиб белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Ҳарбий ва Транспорт прокурорларининг зиммасига муҳим вазифалар юклатилди.

Энди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридаги туманлараро иқтисодий ва маъмурий судларда ишлар кўрилишида прокурор иштироки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларининг маҳкамалари томонидан таъминланади.

Бош прокуратура томонидан иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш фаолиятини тўғри ташкил этиш, шунингдек, қонунда прокурор иштирок этиши белгиланган ишлар бўйича амалиётдаги муаммолар ҳамда ушбу ишларни қонуний ҳал этишда эътибор қаратиш зарур бўлган ҳолатлар кенгроқ тушунтирилмоқда.  

Шу мақсадда соҳага бириктирилган барча масъул ходимлар иштирокида “Иқтисодий ва маъмурий судларда прокурор иштирокининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган янгича тартиб” мавзусига  бағишланган  онлайн  семинар ўтказилди.

Тадбирда ҳудудий прокуратураларнинг соҳада амалга оширилган ишлари ҳамда фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар чуқур таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилинди.

Н.Абдураимова,  

ЎзА