French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судлар ходимлари диктант ёзди
12:29 / 2025-12-02

Мамлакатимиз бош қомуси қабул қилинганлигининг 33 йиллик байрами олдидан Андижон вилояти ва вилоят маъмурий судлари ходимлари иштирокида диктант маърифий акцияcи ўтказилди.

Ҳуқуқшунослар, шу жумладан, суд ходимларининг бош қомусимиз мазмун-моҳияти, ҳар бир моддаси ҳақида пухта билим ва кенг тушунчага эга бўлиши жуда муҳимдир. Ана шундан келиб чиқиб, вилоят суди раҳбарияти ташаббуси билан ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади ходимларнинг Конституцияга ҳурмат, унга амал қилиш маданиятини мустаҳкамлаш, давлат тилининг нуфузини ошириш ҳамда ўзбек адабий тили меъёрларига оид билимларини янада юксалтиришга қаратилди.

– Суд ходимлари тайёрлаган матнлар бехато ва саводли бўлиши керак, – дейди Андижон вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Сардорбек Умаров. – Ушбу акция бизга қонунларни пухта билиш билан бирга, бехато ва саводли баён қилиш кўникмаларимизни оширишга ёрдам берди. 

Диктантлар филолог мутахассислар томонидан кўриб чиқилиб, холисона баҳоланди.

Энг яхши натижа кўрсатган суд ходимлари бош қомусимиз қабул қилинганининг 33 йиллиги байрами арафасида фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланадиган бўлди.

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари.