Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Судлар шундай деб турса, яна қаерга борайин?!”: Олий суд муносабат билдиради
16:55 / 2019-10-03

2019 йил 19 сентябрда ЎзА сайтида “Судлар шундай деб турса, яна қаерга борайин?!”


2019 йил 19 сентябрда ЎзА сайтида “Судлар шундай деб турса, яна қаерга борайин?!” номли мақола эълон қилинган эди. Ушбу мақола юзасидан Олий суд матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди...

Қуйичирчиқ туман маъмурий судининг 2019 йил 4 июндаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи “Гулистон агро файз” фермер хўжалиги раҳбари Акмалхўжа Турсунхонов жавобгар Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги, учинчи шахс “Toshkent Cotton Textile cluster” МЧЖга нисбатан Қуйичирчиқ тумани ҳокимининг 2019 йил 12 апрелдаги 1305-сонли қарорининг “Гулистон агро файз” фермер хўжалигига тегишли қисмини ҳақиқий эмас”, деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.

Аризачи А.Турсунхонов томонидан 2019 йил 19 июль куни Қуйичирчиқ тумани маъмурий судининг 2019 йил 4 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирган апелляция шикояти Тошкент вилояти маъмурий судида 2019 йил 6 август куни кўриб чиқилиб, Қуйичирчиқ тумани маъмурий судининг (2019 йил 4 июнь) ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, апелляция шикояти рад этилган.

Бугунги кунда “Гулистон агро файз” фермер хўжалиги раҳбари томонидан мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида шикоят келтирилган ва шикоят важлари иш ҳужжатлари билан биргаликда Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ўрганилаётганлиги маълум қилинади.