Сурхондарё вилоят судида Президентимиз раислигида жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Туманлараро, туман, шаҳар судлари судьялари ва ходимлари видеоконференцалоқа шаклида иштирок этган йиғилишда вилоят суди раиси Аблқосим Рўзиқулов мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, мақсади ва жамиятимизни ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида атрофлича фикр юритди. Ҳуқуқий, демократик давлат барпо этилаётган мамлакатимизда бу иллатга чек қўйиш қонун устуворлиги ва барчанинг тенглиги ҳамда ҳисобдорлигини, давлатнинг ривожланганлик даражасини белгилаб беришда муҳим омил бўлишини қайд этди. Бу жараён судларни чинакам “адолат қўрғони”га айлантириш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишда судьялар зиммасига катта масъулият юклашини таъкидлади.



Йиғилишда коррупциянинг олдини олиш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Унга қарши курашиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири