Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судлар фаолиятини молиялаштиришнинг асоси ва манбалари аниқлаштирилмоқда
13:22 / 2026-02-24

“Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Олий суд раиси ўринбосари Ш.Полвоновнинг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳасида судлар мустақиллигини таъминлашга оид муҳим масалалар — суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштиришнинг умумий қоидалари, асосий принциплари такомиллаштирилмоқда. Шунингдек, молиялаштиришнинг манбаси, асоси ва ўзига хос жиҳатлари аниқлаштирилмоқда.  

Лойиҳани ишлаб чиқишда хорижий тажрибалар ўрганилди, халқаро ташкилот ва идораларнинг суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштиришнинг аҳамияти бўйича тавсиялари инобатга олинди.  

Лойиҳада Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасининг суд ҳокимияти органларини молиялаштиришга оид қисмини суд ҳокимияти органлари билан келишиш тартиби ҳамда ушбу лойиҳанинг Қонунчилик палатасидаги муҳокамаларида Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши ва Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти вакилларининг иштироки назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, суд ҳокимияти органлари фаолияти учун ажратилган маблағларни тақсимлаш ва тасарруф этиш тартиблари акс этмоқда.  

Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган.

Муҳтарама Комилова, ЎзА