Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судлар фаолияти сарҳисоби
04:50 / 2022-08-02

Андижонда вилоят судлари томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда суд идоралари масъуллари, судьялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда жиноят ишлари, маъмурий ҳуқуқбузарликка доир, шунингдек, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида кўриб чиқилган ишлар, одил судловни амалга ошириш, фуқаролар, тадбиркорлар, хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий билимларини юксалтириш борасида бажарилган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

2022 йил олти ойи давомида Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туман, шаҳар судларининг иш юритувига 2 минг 704 нафар шахсга нисбатан 2 минг 112 та жиноят иши келиб тушган. Кўриб тамомланган жиноят ишлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 505 тага ёки 31,4 фоизга кўпайган. Кўриб чиқилган ишлар бўйича жавобгарликка тортилганларнинг 897 нафари (33,2 фоизи) ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 802 нафари (29,7 фоизи) унча оғир бўлмаган, 895 нафари (33,1 фоизи) оғир, 119 нафари (4,4 фоизи) ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган шахслар ташкил этди. Таҳлилларга кўра, ўтган давр давомида судлар томонидан кўрилган 190 та жиноят иши бўйича 228 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган, 129 та жиноят иши бўйича эса 142 нафар шахс суд залидан қамоққа олинган. Судлар томонидан коррупция билан боғлиқ 105 нафар шахсга нисбатан 93 та жиноят иши кўриб тамомланган.

Пора олиш жиноятини содир этган шахсларнинг 3 нафарига, пора бериш жиноятини содир этган шахсларнинг 46 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят содир қилган шахсларнинг 32 нафарини аёллар, 30 нафарини ёшлар, 3 нафарини 60 ёшдан ошганлар ташкил этди.

[gallery-8101]

Андижон вилояти маъмурий суди раиси Мўйдинжон Салимов Андижон вилояти ҳамда туманлараро Маъмурий судлари томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида жами 476 та оммавий-ҳуқуқий муносабатларга доир ишлар кўриб чиқилганлиги, кўрилган ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,3 фоизга кўпайганлигини таъкидлади. Маъмурий судларда кўрилган ишларнинг 114 таси қаноатлантирилган, 161 таси рад қилинган, 121 та ариза кўрмасдан қолдирилган, 36 та ариза иш юритишдан тугатилган. Жами ишларнинг 102 таси сайёр судларда кўрилган.

Шунингдек, анжуманда Андижон вилоят суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро судлари томонидан даъво тартибида 21 минг 516 та фуқаролик иши кўриб чиқилганлиги, кўрилган ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 52,9 фоизга ортганлиги қайд этилди. Кўрилган ишларнинг 16 минг 444 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди, шундан 14 минг 661 та даъво аризаси қаноатлантирилган бўлса, 1 минг 783 таси рад этилган. Маълумотларга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича судларда энг кўп, яъни 8 минг 427 та кредит қарздорликни ундириш билан боғлиқ ишлар кўрилган. Мазкур йўналишдаги ишлар қарийб 1,8 баробарга ортган.

Анжуманда вилоят иқтисодий судлари томонидан жами 4 минг 734 иқтисодий мазмундаги ишлар кўрилганлиги, даъвогарлар фойдасига 640 миллиард 720 миллион сўм миқдоридаги маблағ ундирилиши белгиланганлиги қайд этилди. Кўрилган иқтисодий ишлар таҳлил этилганда, уларнинг 2 минг 159 таси фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга, 2 минг 290 таси маъмурий-ҳуқуқий муносабатларга, 273 таси ташкилотларнинг банкротлигига, 11 таси корпоратив муносабатларга оидлиги айтиб ўтилди.

Анжуманда суд қарорлари сифати, суд таъсир чоралари, мурожаатлар бўйича ҳам кенг маълумотлар берилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олди.

 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА