Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судлар фаолияти кўриб чиқилди
11:20 / 2025-07-11

Тошкент вилоят судларининг жорий йил биринчи яримида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилди. Унда вилоят суди раиси Дилшод Тажибаев томонидан атрофлича маълумот берилди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини “Инсон қадри учун” тамойили асосида янги босқичга кўтариш, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ўтган даврда биринчи инстанцияда жами 24 минг 823 та фуқаролик иши кўриб тамомланган. 

Шунингдек, судларда жами 59 минг 905 та аризалар бўйича суд буйруқлари чиқарилган бўлиб, булар асосан коммунал тўловлар, газ ва электр таъминоти бўйича қарздорликларни ундириш билан боғлиқ аризаларни ташкил этган. Ҳал қилув қарорлари чиқарилган ишларнинг 88,3 фоизи бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 11,7 фоизи рад қилинган. 

Таҳлилларга кўра, фуқаролик ишлари бўйича судларда 2025 йилнинг биринчи яримида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан алимент ундириш 442 та, кредит билан боғлиқ низолар 410 та, никоҳдан ажратишга оид ишлар 303 та, меҳнат низолари билан боғлиқ низолар 19 та, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш 28 та ва бошқа тоифадаги ишлар сони 2 минг 635 тага кўпайган, ерга оид низолар эса 88 тага камайган. 

Брифингда Жиноят ишлари бўйича судлар фаолияти ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Бу йўналишда судланганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизга ошган. Судлар томонидан барча инстанцияларда 251 нафар шахс суд залидан қамоққа олинган бўлса, 589 нафар шахс суд залидан озод этилган. Кўриб тамомланган ишлар бўйича судланувчиларнинг 541 нафари аёллар, вояга етмаган шахслар 180 нафар, 60 ёшдан ошганлар 223 нафарни ташкил этган. 

Тадбирда аҳоли мурожаатлари борасидаги ишларга ҳам тўхталиб, улардаги ҳар бир важни чуқур ва атрофлича ўрганилишига, жавоблар асосли ва тўлиқ бўлишига, мурожаатчиларни шахсан қабул қилиш ва улар билан бевосита суҳбат ўтказиш йўли билан кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиши ҳақида фикрлар илгари сурилди. 

А.Мусаев, ЎзА.