Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судланувчи гувоҳга босим ўтказди
18:34 / 2022-10-10

Аёл деганда энг аввало она ва оила кўрки кўз ўнгимизга келади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда аёлларга эътибор янги босқичга кўтарилди, десак муболаға бўлмайди. Гендер тенглиги масалалари бўйича амалий ишлар олиб борилиб, жамият бошқарувида аёлларнинг роли ошмоқда.

Аёл каби нозик мавжудотнинг жиноят содир этиши эса ачинарли ҳолат. Албатта, жиноят содир этиб жазога тортилиб келаётган аёллар ҳақида тез-тез эшитиб турамиз. Жазолашдан мақсад уларни ва бошқа шахсларни келгусида бу каби жиноятларни содир этмаслигини олдини олиш, ахлоқан тузатиш ва уларни одатий ҳаёт тарзига қайтаришга кўмаклашишдан иборат.

Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, аёллар орасида миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизга зид бўлган қўшмачилик ва фоҳишалик билан шуғулланаётганлар ҳам борлиги ачинарлидир.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2022 йил 10 июндаги ҳукми билан 1997 йилда туғилган, икки нафар фарзанднинг онаси О.Комилова ҳамда 2000 йилда туғилган, бир нафар фарзанднинг онаси З.Ўриноваларга Жиноят Кодекси 131-моддасининг 3-қисми билан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Суднинг ҳукмига кўра, Фарғона шаҳар ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2022 йил 30 январь куни ўтказилган “Орият 2022” тезкор тадбири давомида О.Комилова таниши Ю.Турғуналиева билан бир гуруҳ бўлгани ҳолда, тадбирда “махсус харидор” сифатида иштирок этган О.Сотволдиевни 100 АҚШ доллари эвазига С.Боротова билан жинсий алоқа қилиши учун ғаразли ва бошқа паст ниятда қўшмачилик қилганликда айбли деб топилган. Шунингдек, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, З.Ўринова билан олдиндан тил бириктириб, ижара асосида яшаб келаётган уйида фоҳишахона ташкил этиб, 200 минг сўм эвазига “махсус харидор” О.Сотволдиевни С.Боротова билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берганликда айбли деб топилган.

О.Комилова ва З.Ўриновалар томонидан суднинг ҳукмига нисбатан киритган апелляция шикоятлари Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси томонидан кўриб чиқилиб, суд ҳайъатининг ажрими билан, биринчи инстанция суди томонидан унга оид жиноят ишини қонуний, асосли ва адолатли кўриб чиққан деб баҳоланиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Мазкур ишнинг ўзига хос яна бир тарафи шундаки, жиноят иши апелляция инстанциясида кўрилишида О.Комилова иш бўйича асосий гувоҳ ҳисобланган Ю.Турғуналиевани яшаш хонадонига бориб, судда уни айбсиз сифатида кўрсатиши мумкин бўлган кўрсатувлар беришини талаб қилгани ҳақидаги гувоҳларнинг кўрсатувлари бўлди. Яъни, О.Комилова ўзини айбсиз қилиб кўрсатиш мақсадида ҳатто гувоҳга босим ўтказишга ҳаракат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 236-моддасида тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Юқоридаги ҳолатлар инобатга олиниб, О.Комиловани ҳаракатларига қонуний баҳо бериш масаласини ҳал қилишлик учун тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда вилоят прокуратурасига юборилди.

Айни ҳолатда ҳам суд томонидан қонун устуворлиги таъминланиб, айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қонуний жазо тайинланди.

Аброрхон Акрамов,

Фарғона вилоят судининг

жиноят ишлари бўйича судьяси

ЎзА