Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судандаги қуролли можаролар оқибатида бир йилда 13 минг киши ҳаётдан кўз юмди
14:09 / 2024-04-15

Яна 30 минг киши жароҳат олган, деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Хейсам Муҳаммад Иброҳим.

Вазирнинг таъкидлашича, пойтахт Хартумда тиббий муассасаларнинг 70 фоизи Тезкор ҳаракат кучлари томонидан уюштирилган ҳужумлар оқибатида вақтинча фаолиятини тўхтатган. 

2023 йил 15 апрелдан буён Суданда ҳукумат қўшинлари билан қўмондон Муҳаммад Хамдан Дагло раҳбарлигидаги Тезкор ҳаракат кучлари ўртасида ўзаро ички жанглар кечмоқда. Томонлар жангларда муваффақиятга эришгани ва катта объектлар устидан назоратни ўрнатгани ҳақида мунтазам равишда бир-бирини инкор этувчи баёнотларни бериб келади.

Халқаро Қизил хоч қўмитаси баёнот беришича, бир неча ойдан буён давом этаётган жанглар мамлакатда турли касалликларнинг кўпайишига ҳамда соғлиқни сақлаш тизимининг бутунлай издан чиқишига олиб келади.

БМТ маълумотларига кўра, Суданда 8,2 миллиондан ортиқ киши ҳарбий ҳаракатлар сабабли ўз уйларини тарк этган, улардан 1,7 миллион нафари қўшни мамлакатларга қочиб ўтган.