Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суданда йирик автоҳалокат, қурбонлар кўп
19:24 / 2025-08-08

Судан шимоли-шарқида сайёҳлар автобуси билан содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида 13 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳат олди, деб ёзди “Синхуа” агентлиги мамлакат полицияси баёнотига таяниб.

— Мамлакат шарқидаги Қизил денгиз штатида пайшанба куни сайёҳлар автобуси Порт-Судандан Кассалага кетаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетди, — дейилган хабарда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, фожиага юқори тезлик, нотўғри қувиб ўтиш ва ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган.