Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суданда қуролли тўқнашувлар бошлангандан буён қурбонлар сони 180 кишидан ошди
12:30 / 2023-04-18

Судан армияси билан тезкор ҳаракат кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бошлангандан буён 180 дан зиёд тинч фуқаро ҳалок бўлди, 1 минг 800 киши жароҳат олди, деб баёнот берди Хартумдан видеоалоқа орқали олиб борилган брифингда БМТ бош котибининг Судан бўйича махсус вакили Волкер Пертес.

“Ўтган уч кун ичида 180 дан зиёд тинч фуқаро ўлдирилган, 1 минг 800 киши жароҳат олган”, – деди Пертес.