Суданда мингдан ортиқ одам кўчки остида қолди
“Reuters” агентлиги ёзишича, Судан ғарбидаги қишлоқ устига тушган кўчки мингдан ортиқ одамни босиб қолган. Фожиа жойидан фақат бир киши омон чиққани айтиляпти.
Озодлик ҳаракати (армияси) мамлакат ғарбидаги Марра тоғи ҳудудида бутун қишлоқни вайрон қилган кўчки ҳақида хабар берди.
Офатга якшанба кунги кучли ёмғир сабаб бўлган. Исёнчилар БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга табиий ҳодиса қурбонлари жасадини қидиришда ёрдам сўраб мурожаат қилган.