Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суданда фавқулодда ҳолат
18:45 / 2022-08-22

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Судан Вазирлар кенгаши якшанба куни олтита - Нил дарёси, Ғазира, Оқ Нил, Ғарбий Кордофан, Жанубий Дарфур ва Кассала штатларига таъсир кўрсатган сув тошқини туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда “WAM” хабар берган.

Судан ахборот агентлиги маълумотига кўра, Кенгаш штатлардаги вазиятдан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун ички ва ташқи гуманитар ёрдамини жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Вазирлар маҳкамаси ишлари вазири вазифасини бажарувчи Усмон Ҳусайн ҳудудларда кучли ёмғир ва тошқиндан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий ва хорижий валютада ҳисоб рақами очилганини тасдиқлади.

М.Пирматова, ЎзА