Судан ва Чад ўзаро муаммога ечим топди
Судан суверенитети кенгаши раиси ўринбосари Муҳаммад Ҳамдан Дагалу ва Чад Ҳарбий кенгаши раиси Муҳаммад Идрис Деби Итно икки томонлама муносабатга оид масалани муҳокама қилди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги маълум қилди.
Расмий ташриф билан Чадда бўлган Дагалу Суверенлик кенгаши баёнотига кўра, Итно билан учрашгандан сўнг матбуотга чиқиш қилди.
Дагалу Судан ва Чад ўртасидаги яқин муносабатга тўхталиб, иқтисодий ҳамкорликдан ташқари, хавфсизлик ва чегара масаласи ҳам кўтарилганини билдирди.
Дагалу чегара муаммоси бўйича муҳокамадан сўнг самарали ечим топилганини айтиб, икки қардош давлат ўртасида савдо-сотиқ ва фуқароларнинг ўзаро ҳаракатланишини осонлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
ЎзА