Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд ходимлари “яшил” муҳитга ҳисса қўшди
20:56 / 2025-11-27

Бугунги кунда сайёрамизда экологик муаммолар, иқлим ўзгаришлари ва табиат ресурсларининг камайиши инсоният олдидаги энг долзарб масалалардан бирига айланди.

Наманган вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий судининг судьялари ва ходимлари “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Уйчи туманидаги Янгиер маҳалласи ҳудудида ташкил этилган акцияда фаол иштирок этдилар. Кўчат экиш акциясида дастлаб суд раислари “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастури, хусусан, “Яшил макон” ҳаракатининг аҳамияти хусусида гапириб, бу, аввало, Янги Ўзбекистонни янада обод этиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда муҳим эканлигини таъкидлади. 

Шундан сўнг нуронийларнинг дуолари билан кўчат экишга киришилди. Мазкур акцияда вилоят, шаҳар, туман судларининг 100 нафардан зиёд судья ва ходимлари 500 тупга яқин мевали ва манзарали кўчатларни ўтқаздилар. Байрамга айланиб кетган акция давомида онахонлар ва судья аёллар томонидан миллий пишириқлар пиширилиб, дастурхонга тортилди. 

Тадбир доирасида “Янгиер” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила вакилларининг холидан хабар олиниб, хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ҳовлиларга бодом, шафтоли, олма, ўрик каби мевали дарахт кўчатлари экилиб, кўнгиллар шод этилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.