Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд ходимлари ўзаро беллашдилар
15:16 / 2025-09-25

Жиззах вилоят судлари тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, шу билан бирга жисмоний фаолликни ошириш мақсадида навбатдаги спорт тадбири – стол тенниси мусобақаси ташкил этилди.

Судья ва суд ходимлари ўртасида анъанага айланган бундай беллашувлар ҳар гал юқори савияда, дўстона муҳит ва спорт руҳида ўтмоқда. Бу галги мусобақа ҳам истисно бўлмади — иштирокчиларнинг юқори тайёргарлиги, ғалабага бўлган интилиши ва жамоавий руҳни акс эттириши билан ажралиб турди.

Беллашувлар давомида ҳар бир қатнашчи ўз маҳорат ва иродасини намоён этишга интилди. Қизғин ва муросасиз ўтган учрашувлар томошабинларга завқ бағишлади.

Мусобақа якунларига кўра, биринчи ўрин Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьясининг ёрдамчиси Акбар Розматовга насиб этди. Иккинчи ўринни жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг ҳайдовчиси Тошпўлат Дўстқулов, учинчи ўринни эса Жиззах вилоят суди судьясининг катта ёрдамчиси Нурзод Жўраев эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар Жиззах вилоят суди касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари