English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд ходимлари ўртасида китобхонлик куни белгиланди
20:36 / 2026-02-17

Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси К.Тарихов раислигида видео-конференцалоқа тарзида ўтказилган маънавий-маърифий соатда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан қабул қилинган қарорларнинг аҳамиятига қаратилди.

Жумладан, “Суд биноларига кириш-чиқишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, коррупцияни келтириб чиқарувчи ҳолатларнинг олдини олиш ва меҳнат самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ҳамда “Судья ва суд аппарати ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва китоб мутолаасига қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишларда белгиланган вазифалар атрофлича тушунтирилди. 

Шунингдек, буйруқ ижроси доирасида суд биноларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, иш жараёнларини тартибга солиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ўтказилган маънавий-маърифий соатда судда “Китоб бурчаги” ташкил этилиб, ҳафтада бир кун китобхонлик куни сифатида белгиланди.

Тадбирда судья ва ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, қарор қабул қилишда очиқлик ва холисликни таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси У.Мингбаев томонидан “Хавфсиз муҳит ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган амалиёт” мавзусидаги маъруза тингланиб, профилактик  тадбирларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Юқорида қайд этилган ҳужжатлар ижросини таъминлаш – тизимли, шаффоф ва самарали суд фаолиятининг муҳим кафолати эканлиги қайд этилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.