Суд ва ёшлар учрашуви
ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч шаҳридаги Маъмун университетида Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан «Суд ва ёшлар учрашуви» ўтказилди.
Очиқ мулоқот ёшларни суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадига қаратилган. Тадбирда вилоят суди раиси ўринбосари У. Бакдурдиев ҳамда судьялари З. Ёқубов, М. Маҳмудов ва Д. Муродовлар қатнашди. Улар судьялик касбининг машаққати, давлат номидан қарор қабул қилишнинг масъулиятини талабаларга аниқ мисоллар асосида тушунтирди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб берилди.
[gallery-17873]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА