Навоий вилояти прокуратураси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Одил судлов ва ижро йўналишида амалга оширилган ишларда прокуратура органларининг ўрни” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда вилоят прокурори ўринбосари Равшан Зайниев прокуратура органлари томонидан 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида одил судлов ва ижро йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Таъкидланганидек, жиноят ишлари бўйича вилоят судлари томонидан 2596 нафар шахсга нисбатан 1986 та жиноят иши, иқтисодий судлар томонидан 8324 та, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 17789 та, Навоий туманлараро маъмурий суди томонидан эса 1255 та оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид ишлар кўрилган.
– Жиноят ишлари бўйича вилоят судлари томонидан кўрилган барча жиноят ишларида прокурор иштироки таъминланди, – дейди Равшан Зайниев. – Ҳисоботдаврида 2262 нафар шахсга нисбатан 1666 та айблов ҳукмичиқарилди. Жумладан, 476 тажиноятишибўйича 632 нафаршахсганисбатанозодликданмаҳрум қилишбиланбоғлиқ, 1190 тажиноятишибўйичаэса 1630 нафаршахсганисбатанозодликданмаҳрум қилишбиланбоғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди. Шунингдек, судларнинг 70 та қарори прокурорлар протестлари асосида бекор қилинган ёки ўзгартирилган. Иқтисодий судларда кўрилган 763 та ишда прокурор иштироки таъминланиб, ушбу судларнинг 7 та қарори прокурор протестлари асосида бекор қилинган ёки ўзгартирилган. Бундан ташқари, прокурорлар томонидан иқтисодий судларга 40,3 миллиард сўмлик 394 та даъво аризаси киритилиб, уларнинг 357 таси қаноатлантирилди. 29 та даъво зарар қоплангани сабабли рад этилган бўлса, 8 таси иш юритишдан тугатилди ёки кўрмасдан қолдирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган ишларнинг 1318 тасида прокурор иштироки таъминланган. Прокурор иштироки мажбурий бўлган ишларнинг 528 таси ерга оид, 59 таси давлат мулки билан боғлиқ, 126 таси давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, 169 таси бюджетдан ундирув, 43 таси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 119 таси фарзандликка олиш, 137 таси фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш ва 12 таси фуқарони бедарак йўқолган деб топиш билан боғлиқ ишларни ташкил қилади. Шунингдек, ушбу даврда прокурорлар томонидан судларга 415 миллион сўмлик 163 та даъво аризалари ҳамда 588 та миллиард 204 миллион сўмлик аризалар киритилиб, барчаси қаноатлантирилган.

Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан табиатга етказилган зарарларни ундириш билан боғлиқ қонунчилик ижроси таҳлил қилиниб, зарарларни ундириш чоралари кўрилмаганлиги ҳолатлари аниқланган. Натижада фуқаролик ишлари бўйича судларга жами 54 та ҳолатда 207 миллион сўмлик даъво аризалар киритилиши таъминланди.
Вилоят маъмурий суди қарорларининг 22 таси прокурор протестлари асосида бекор қилинган. Шунингдек, ўтган давр мобайнида Навоий туманлараро маъмурий судига прокурорлар томонидан жами 13 та даъво аризалари киритилиб, барчаси қаноатлантирилган.

Матбуот анжуманида суд қарорлари ва бошқа ҳужжатларнинг ижроси соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси органлари томонидан жами 4 триллион 281 миллиард сўмлик 358 минг 512 та ҳужжат бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 2 триллион 617 миллиард сўмлик 204 минг 429 та ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилинган.

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга вилоят прокуратураси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлар атрофлича тушунтиришлар берди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири