Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд соҳасига оид қонун айрим камчиликлари сабабли рад этилди
11:04 / 2026-02-06

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қонунда суд ишларини ҳал этишга ноқонуний аралашув учун жавобгарликни аниқлаштириш, суд биносида тартибни бузиш ҳолатларига нисбатан маъмурий чоралар белгилаш, шунингдек солиқ органлари иштирокидаги айрим солиққа оид низоларни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш назарда тутилган.  

Бироқ қонунда айрим қайта кўриб чиқилиши ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилиши лозим бўлган нормалар мавжуд. Хусусан, таклиф этилаётган нормалар маъмурий суд ишларини юритишга оид амалдаги процессуал қоидалар билан уйғун эмас. Бу эса, суд амалиётида ҳуқуқий ноаниқлик, турлича ёндашувлар ва низолар юзага келишига олиб келиши мумкин.

Сенаторлар бу қонун устуворлиги (rule of law) ва суд мустақиллиги (judicial independence) каби умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқий стандартлар, шунингдек, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсадларига зид эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, қонунни тайёрлаш жараёнида қонун ижодкорлигига оид белгиланган тартиб-таомилларга тўлиқ риоя этилмаган.  

Муҳокамалар якунида қонунни тақдим этилган таҳрирда маъқуллаш мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага келингани билдирилди.  

Қонунни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА