Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд раислари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ҳуқуқий қўллаб-қувватламоқда
21:44 / 2021-01-25

Наманган вилоятида фаолият юритаётган суд органлари томонидан оддий одамлар билан доимий мулоқот ўрнатиб, уларни қийнаётган масала ва муаммоларни бартараф этиш, бу орқали инсонларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда айниқса, хотин-қизларни қийнаётган турли ҳуқуқий масалалардаги мурожаатларини ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Наманган туманида Абдурасул Эранов бошчилигидаги вилоят, шаҳар ва туман судлари раислари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун ташкил этилган сайёр қабул ҳам айни шу эзгу мақсадларга қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёлларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар масалалари бўйича янги тизим жорий этиш, яъни “Аёллар дафтари”ни шакллантириб, унга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларни киритиш орқали муаммоларини ҳал этиш таъкидланган эди.

2021 йил 8 январда эса Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

Ҳукумат қарори билан хотин-қизларнинг муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.  

Сайёр қабулда 40 нафарга яқин аёлнинг мурожаатлари тингланди.  

Хусусан, икки аёлнинг алимент иши бўйича аризаси қабул қилиниб, суднинг иш юритувига олинди.  

Фуқаро Р.Т. турмуш ўртоғи билан маълум сабабларга кўра ажрашиб кетган. Бу оилани яраштиришнинг имкони бўлмаган. Мол-мулкини олишда қайнонаси тўсқинлик қилиб келаётганини айтди. Сайёр қабулда Р.Т. нинг аризаси Наманган туманлараро судига қабул қилиниб, иш юритувига олинди. Ишни қонуний кўриб чиқиш белгиланди.

Фуқаро Г.Х. эса алимент олиш учун ижрога топширган ҳужжатлари топилмаганлиги сабабли фарзандларининг моддий таъминотини ундиришда қийинчилик юзага келаётганини баён қилди. Шу жойнинг ўзида ҳақдор онанинг мурожаати қаноатлантирилиб, унга алимент ундириш тўғрисидаги ҳужжатидан нусха тайёрлаб топширилди.  

Сайёр қабулда, шунингдек, 20 нафарга яқин уй-жойга муҳтож аёлдан уй-жойга рўйхатга қўйиш бўйича аризалари олиниб, тегишлилиги бўйича туман ҳокимлигига топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фуқароларга хотин-қизларнинг ҳуқуқлари юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.  

Бундай ноанъанавий тарздаги суд сайёр қабуллари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА