Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд раиси аҳоли мурожаатини тинглади
15:19 / 2023-08-08

Самарқанд вилоят суди раиси Олим Ҳайитовнинг навбатдаги сайёр қабули Самарқанд шаҳрида ўтказилди. Дастлаб аҳоли билан учрашув ташкил этилиб, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, қонунчиликдаги янгиликлар, давлатимизнинг бу соҳадаги сиёсати ҳақида тушунча берилди.

Шундан сўнг вилоят суди раиси Самарқанд шаҳар судлари судьялари билан биргаликда фуқароларни қабул қилиб, жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан мурожаатларни кўриб чиқди. Аҳоли томонидан билдирилган 40 га яқин мурожаатнинг қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди, айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Вақт талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.  

Сайёр қабул давомида содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазо ўтаётган 34 нафар фуқаро суд раиси ва судьяларга мурожаат қилиб, қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги ва тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради. Шу ерда жиноят ишлари бўйича сайёр суд ташкил этилиб, ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилди ва мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Мурожаат қилганларнинг 12 нафарининг жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди. 22 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

Ғ.ҲАСАНОВ,  

ЎзА