Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдагифуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтгандаврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 894,2 миллиард сўмлик 67 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида 15,9 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 120,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, фуқаролар ваюридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 176 та ижро ишибўйича жами 94,7 миллиард сўм маблағ ундирилган. Бундан ташқари, 748 нафар фуқаролар фойдасига 6,2 миллиард сўмлик, жумладан, иш ҳақлари ҳамда етказилганзарар маблағлари ундирилиши таъминланган.

Хусусан, МИБнинг Ўрта Чирчиқ тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараросудининг қарорига асосан қарздор С.Ҳасановдан, ундирувчи А.Ҳасанова фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш юзасидан ижро ҳужжати мавжуд. Қарздор отабир нафар фарзанди учун алимент тўлашдан бўйин товлаб келган.
Натижада унинг алиментдан қарздорлиги 127 миллион сўмдан ортиқ маблағни ташкил этган. Шусабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Натижада қарздор Тошкент шаҳридан топилиб, тегишли тартибда унга нисбатан ҳуқуқий чора қўлланилиб, маъмурий қамоқ жазосига тортилди.
Ҳозирда фуқаролар ва юридик шахслар фойдасига оид ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
А.Мусаев,ЎзА.