Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликни келтириб чиқаради
13:04 / 2023-05-16

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 12 майдаги ижро варақасига асосан, қарздор А.Салимовга Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, “Беғубор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги тегишли уйларнинг бирида идораларнинг рухсатини олмасдан қурилган 100,0 кв.м. ер майдонидаги ноқонуний қурилма (савдо дўкони)ларни бузиб ташлаш ва ер майдонини аввалги ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш белгиланган.

Қарздор А.Салимовга ноқонуний қурилмани бузиш бўйича берилган 15 кунлик ихтиёрий ижро қилиш муддатида бажармаганлиги сабабли 27 сентябрда давлат ижрочисининг жарима солиш тўғрисидаги қарори билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида маъмурий жазоси қўлланган.  

Шундан сўнг, А.О.Салимов давлат ижрочисининг расмий хатига асосан, маъмурий жарима қўлланилганидан кейин 15 кунлик муддат ичида ҳам юқорида кўрсатилган ноқонуний қурилмани бузмаса, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 232-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган. Шунга қарамай, А.Салимов мажбуриятни бажаришдан қасддан бўйин товлаб келган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан А.О.Салимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 232-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳукмига кўра, А.Салимов ЖКнинг 232-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.  

 

Абдуҳамид Маннанов,  

Бош прокуратура ҳузуридаги  

Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи