Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд қарори билан ректор ўз лавозимига қайта тикланди
16:28 / 2022-02-22

Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан 2022 йил 21 февраль куни Оразимбетов Қуанишбай Келимбетович Нукус давлат педагогика институти ректори лавозимидан ғайриқонуний равишда озод қилинганлиги аниқланиб, ушбу кунги ҳал қилув қарори билан у Нукус давлат педагогика институти ректори лавозимига қайта тикланди.

“RF ROMAN” адвокатлик бюроси адвокати Фархад Романовнинг айтишича, 2017 йил Нукус давлат педагогика институти раҳбар ходимларига нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган эди. Ушбу жиноят иши юзасидан институтнинг шу вақтдаги ректори Оразимбетов Қуанишбай Келимбетович эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган ва жиноий жавобгарликка тортилган.  

Маълум қилинишича, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борган адолатли сиёсати ва ислоҳатлари натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди мазкур жиноят ишини қайтадан қўриб чиқиб, Оразимбетов Куанишбай Келимбетовичнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги, унга нисбатан адолатсиз ҳукм чиқарилганлиги аниқланиб, 2021 йил 3 май куни Оразимбетов Куанишбай Келимбетович айбсиз, деб топилиб оқланган ва 2022 йил 21 февраль куни Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан собиқ ректор аввалги лавозимига қайта тиклаш ҳақида қарор чиқарилди. 


ЎзА