Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд қарори билан фуқаро лавозимига қайта тикланди
13:18 / 2021-05-19

Жорий йилнинг 4 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларида жами 4863 та иш кўрилиб, шундан 244 тасида прокурор иштироки таъминланган.

Судларга прокурорлар томонидан 69 миллион 420 минг сўм етказилган зарарни ундириш ҳақида даъво ариза киритилиб, барчаси қаноатлантирилди. Прокуратура органларига келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш натижасига кўра, 11 та фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларига апелляция ва кассация тартибида протест келтирилди.  

Масалан, фуқаро Ж.Туремуратованинг ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Мазкур суд қарорини фуқаронинг мурожаатига асосан ўрганиб чиқиш натижасига кўра, биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилиш ва ишга тиклаш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида апелляция протести келтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2021 йил 4 мартдаги ажрими билан прокурор протести қаноатлантирилди. Натижада фуқаро Ж.Туремуратова Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига ўз лавозимига қайта тикланиб, меҳнат ҳуқуқи қонуний тартибда ҳимоя қилинди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА