Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд ишлари суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ якунланади
15:07 / 2021-01-15

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Олий суд пленумининг “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.

Маълумки, яқинда суд ишлари кўрилиши билан боғлиқ бир нечта қонун қабул қилинди. Барча процессуал ва маъмурий ишларга оид кодексларга суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.  

2021 йил 1 январдан суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят бериш институти тугатилди. Суд қарорлари устидан апелляция ва кассация тартибида шикоят беришнинг амалдаги тартиби тубдан ўзгартирилди. Апелляция ва кассация инстанцияси судлари ваколатлари кенгайтирилди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди.

Пленум қарорида судларга суд муҳокамаси, шу жумладан, апелляция ва кассация инстанцияси судларида суд ишларини юритиш суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилиши тушунтирилган.  

Олий суд раҳбарияти, судьялар, олимлар, тегишли давлат органлари масъул ходимлари иштирок этган тадбирда кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

ЎзА