Навоий вилоят суди томонидан Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда суд қарорларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши ҳамда бу борада амалиётда юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўришга бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда суд ҳужжатлари асосида чиқарилган ижро ҳужжатларининг муддатида бажарилиши, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, суд ҳужжатлари асосида берилаётган ижро ҳужжатларини расмийлаштириш ва уни электрон маълумотлар базасида ҳудудий мажбурий ижро бюроларига юборишда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар, ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро бюроси органлари томонидан асоссиз қайтарилишининг олдини олиш ҳамда мазкур ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик учун эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар муҳокама қилинди.
Бугунги кунда ҳуқуқий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тизимдаги органлар фаолиятининг шаффофлигини таъминламоқда. Хусусан, давлат ижрочилари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширмоқда. Тизимда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби суд ҳужжатларини ижро этилиши механизмини янги поғонага олиб чиқмоқда.

Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда суд ҳужжатлари ижросини янада яхшилаш ва ижро жараёнида юзага келаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қўшма йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари, айниқса, давлат фойдасига ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбирда судлар томонидан белгиланган жарималар ва давлат божларини ундириш ҳақидаги суд ҳужжатларини ўз вақтида ижрога қаратилиши, шунингдек, бугунги кунга қадар ижроси таъминланмаган ҳужжатларни туман мажбурий ижро бюролари билан ҳамкорликда кескин камайтириш, бу борада яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олинди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири