Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик адвокатларимиз ўртасидаги “кўприк” – германиялик мутахассис фикри
19:50 / 2023-04-28

Бугун, 28 апрель куни Марказий Осиё халқаро институтида “Ўзбекистон – Германия: ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзуида йирик форум бўлиб ўтди.

Анжуманда сўзга чиққан Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармасининг Марказий Осиё бўйича лойиҳа менежери Ангела Луммель Ўзбекистон ҳуқуқий соҳани ислоҳ қилиш йўлида жамғарма билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади.

Анжуманда онлайн тарзда иштирок этган эксперт мамлакатимизнинг тузилма билан шериклигига Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси туртки бўлганини маълум қилди. Германия Федерал Адлия вазирлиги мамлакатда юридик хизматлар кўрсата бошлади. Хусусан, жамғарманинг Ўзбекистон билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари туфайли коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус бошқармалардаги кадрлар салоҳиятини сезиларли даражада оширишга имкон яратилди.

– Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар эканмиз, пандемия даврида ҳам юртингизда иқтисодий ўсиш кузатилди. Ушбу факт Ўзбекистон қўшимча истиқболларга эга эканини билдиради – бу эса меъёрий-ҳуқуқий базани ривожлантириш заруриятини келтириб чиқаради.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳуқуқ ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган қатор ўзгаришлар ҳақиқатан ҳам Германия – Ўзбекистон идоралари адвокатлари ўртасидаги “кўприк”ни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини мамнуният билан қайд этаман.

Шунингдек, жамғарманинг Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Судьялар олий кенгаши билан қонунларни такомиллаштириш тартиб-тамойиллари ҳамда маъмурий ҳуқуқ доирасидаги фаолияти натижаларини юқори баҳолайман.

Умуман, суд-ҳуқуқ соҳасида муҳим роль ўйнайдиган Коррупцияга қарши кураш агентлигининг ташкил этилиши ёмон иллатга қарши курашда янги суръат бағишлаб, уни ривожлантиришнинг устувор йўналишига айлантирди.

Беҳруз Худойбердиев, 
ЎзА мухбири.