English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлар тингланди
13:46 / 2024-06-14

Сурхондарё вилоят суди раиси Абулқосим Рўзиқулов Музработ туманида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Очиқ мулоқотда вилоят маъмурий суди раиси Р.Ғуломов, вилоят суди раисининг ўринбосарлари О. Нормаҳматов, вилоят суди судьяси У.Мамадиев ва Ж.Хомидовлар иштирокида туман фуқароларининг суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди.  

Қабул чоғида жиноят ишларига алоқадор 16 та, фуқаролик ишлари бўйича 9 та, иқтисодий ишларга тегишли тўртта ва тўртта маъмурий суд билан боғлиқ мурожаат тингланди. Уларнинг ечимини топиш йўллари изланиб, амалдаги қонунларимизга мос бўлган мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Вақт талаб этадиган масалаларга муддат белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.  

Шу куни туман ички ишлар бўлими пробация хизмати назоратида жазо ўтаб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган тўрт нафар шахс жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод этилди.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири