Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд фахрийсига эҳтиром кўрсатилди
19:22 / 2025-11-01

Наманганда суд тизимида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган соҳа фахрийларини эъзозлаш, уларнинг бой тажрибаларини ўрганиш эзгу анъанага айланган. Вилоят судида ташкил этилган навбатдаги ана шундай тадбирга суд фахрийси Ғозихон Яҳёхўжаев таклиф этилди.

Меҳнат фахрийларининг босиб ўтган ҳаёт йўллари ёшлар учун ибрат мактабидир.  Устоз Ғозихон Яҳёхўжаев ўз ҳаётий тажрибалари ҳақида гапирар экан, тизимда ишловчи ҳар бир судья ва ходим одил судловни қарор топтириш, суд мустақиллигини таъминлашда юксак масъулият, ҳалол-поклик билан фаолият юритиши кераклигини таъкидлади. Бунда эса таъмагирлик, коррупция каби иллатларга қўл урмаслик муҳим эканлиги айтиб ўтилди.

Халқимизда “Меҳнат қилган элда азиз”, деган пурмаъно ҳикмат бор. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси васийлик кенгашининг қарорига кўра, бир қатор суд тизими фахрийлари биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди. Улар орасида суд фахрийси Ғозихон Яхёхўжаев ҳам мазкур мукофотга лойиқ кўрилди. “Уч авлод учрашуви”да собиқ судьяга ушбу нишон тантанали тарзда тақдим этилиб, эзгу тилаклар билдирилди.

Тадбир якунида давлат хизматчиси қандай бўлиши лозимлиги ҳамда коррупциянинг аянчли оқибатлари акс этган видеолавҳа намойиш этилиб, тизим ходимлари яна бир карра огоҳликка чақирилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА