Суд фахрийлари ёшлар билан учрашди
Aндижон давлат университетида Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси вилоят филиали ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Тадбирга соҳа фахрийлари, судьялар, олий ўқув юрти талабалари ҳамда юридик техникум ўқувчилари таклиф этилди.
Учрашувда вилоят суди раиси Т. Мелибоев, вилоят маъмурий суди раиси М. Салимов, Ассоциация вилоят филиали раиси A. Дадахонов, соҳа фахрийлари О. Насриддинова, А. Турғуновлар ёшларни суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирди.
[gallery-11791]
Мулоқот давомида фахрийлар судьялик фаолияти билан боғлиқ ибратли ишлар ҳақида сўзлаб, ёшларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА