Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд этикаси: миллий ва хорижий тажриба
11:18 / 2021-10-30

Сирдарё вилоятида судьялар ва суд ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлигининг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда иштирокчилар суд этикаси, хорижий давлатларнинг қонунчилиги ва амалиёти, Судьялар одоб-ахлоқ қоидаларига оид ишлаб чиқилган ўқув қўлланма билан таништирилди, тажриба алмашилди.

Тренинг давомида иштирокчиларга “Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси” ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган юксак одоб-ахлоқ талаблар белгилаши, ушбу талабларга барча судья ва суд ходими риоя қилиши лозимлиги тушунтирилди.

Одил судлов ва судьялар одоб-ахлоқи соҳасидаги халқаро стандартлар, судьялар мустақиллиги ва холислиги принципи, судьялар ва суд ходимлари фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиши, судлар томонидан чиқариладиган қарорлар беғараз, ҳозирги давр талаби сифатида судьяларнинг ҳалол ва пок бўлиши лозимлиги ҳақида маълумотлар келтирилди.

Тренинг иштирокчилари томонидан суд тизимидаги ислоҳотлар, судьяларнинг мустақиллигини таъминлашдаги кафолатлар, судьяларнинг фуқароларни рози қилиш, суд ишларини адолатли кўриб чиқишни янада такомиллаштириш чоралари, амалиётдаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш усуллари юзасидан таклифлар билдирилди.

Тренинг интерактив машғулотлар кўринишида олиб борилиб, иштирокчиларга судьялар фаолияти давомида бошқарув маҳорати, ишчанлик мулоқоти ва вужудга келадиган турли тушкунлик ва асабийликни келтириб чиқарувчи ҳолатларни бошқариш, иш жараёнларини тўғри ташкил этиш ва оқилона хулосалар чиқариш салоҳиятини ошириб боришга оид касбий кўникмаларини шакллантириш учун нималарга эътибор қаратиши лозимлиги каби маълумотлар берилди.

 

Равшанбек Турдиев,

Сирдарё вилоят судининг бош консультанти.

ЎзА