Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд-экспертиза соҳасида ҳужжатлар алмашинуви “E-ekspertiza” платформаси орқали амалга оширилади
16:06 / 2025-09-10

Давлатимиз раҳбарининг “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш вa соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор суд-экспертлик тизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Хусусан, Суд-тергов органлари ҳамда суд-экспертиза ташкилотлари ўртасида ҳужжатлар алмашинуви “E-ekspertiza” платформаси орқали босқичма-босқич электрон шаклда амалга оширилиши белгиланди. 

Ушбу тизимнинг йўлга қўйилиши натижасида тадқиқотлар ўтказиш муддати 8-15 кунга қисқаради ҳамда йилига 9-10 миллиард  сўм маблағ тежалади. 

Адлия вазирлиги томонидан Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди. 

Адвокатларга маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни юритишда шартномага мувофиқ адвокат сўрови асосида экспертиза ўтказиш ҳуқуқи берилди. 

Бундан ташқари, қарор билан ҳудудларда ўтказиладиган экспертизалар турларини кўпайтириш орқали номарказлаштириш масаласи ҳал этилди.  

Тадбир давомида иштирокчилар марказ фаолияти билан  яқиндан танишди. 

Амалга оширилаётган ишлар, хусусан, марказда ташкил этилган музей ҳамда лабораториялар, бўлимлар фаолияти, яратилган имкониятлар билан танишув иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА